Афғонистонда ўзбек тили байрами
Афғонистонда ўзбек тили байрами
Aфғонистоннинг Форёб вилояти, Aндхўй туманида ўзбек тили миллий байрами бўлиб ўтди. Тадбирда бир қатор шоирлар, ёзувчилар, устозлар ва Aфғонистоннинг турли вилоятларидан келган зиёлилар қатнашган.
Иштирокчилар ўзбек тилининг ўтмиш тарихи ва унинг Aфғонистондаги ҳозирги ўрни ҳақида гапириб, келажакда тил ривожи учун қандай ишлар амалга оширилиши кераклиги тўғрисида фикр билдирган.
Тадбир жараёнида ўзбек миллий таомлари, миллий кийимлар намойиши ташкил этилган. Шунингдек, тадбирда полвонлар ва чавандозлар куч синашдилар.