Ҳадисдаги ҳақиқат илм билан исботланди

Ҳадисдаги ҳақиқат илм билан исботланди

fyvayafyvayfvayfva.jpg 

       Ҳадисда “Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди” дейилган.

      Гарвард профессори илмий тадқиқотлар ёрдамида буни исботлаган. Бу ҳақда тадқиқотчи бундай дейди: “25 йил давомида олиб борган тадқиқотларим натижасига кўра, инсон қанча кўп хайр-эҳсон қилса, шунчалик бой бўлиши аниқланган. Бу натижага аввало ўзим ҳам ишонмадим. Лекин аниқ ҳақиқат шуки – агар сиз бир доллар хайрияга сарфласангиз, ўртача тахминанда бир ярим доллар сизга қайтиб келади”.

      Гарвард профессори яна шундай деди: “Шундан сўнг, психологлар билан бирга тадқиқотларим устида иш олиб бордим. Мен иқтисодчиман тадқиқотларим натижасига кўра, инсон қанча кўп садақа қилса, унинг даромади шунча кўпайиши аниқланди, деб илмий изланишларимни баён этганимда, улар узоқ йиллардан бери бу ҳақиқатга гувоҳ бўлиб келишлигини, “садақа, хайрия қиладиганлар эҳсон қилганлари сари даромадлари кўпайиб борганини кўп кузатганмиз” дейишди”.