Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари

alalaolaorla.jpg 

     Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди.

     Ҳадис илми мактабига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни шу йилнинг 20 июнидан бошланган бўлиб, 10 июлга қадар ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган 92 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

     Мазкур абитуриентлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида суҳбат асосида илк ижодий имтиҳондан ўтади. 17 июль куни иккинчи босқичда «Ўзбекистон тарихи» фанидан тест топширади. Умумий имтиҳон натижалари 18 июль куни эълон қилинади.