«Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва жаҳон мероси»
«Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва жаҳон мероси»
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Тошкент музейида «Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва жаҳон мероси» мавзусида анъанавий халқаро анжуман ва кўргазма бўлиб ўтди. Ушбу кўргазма Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ибн Сино жамоат фонди, «Ўзбекистон тарихи» телеканали ва Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Анжуманда шарқшунослар, тарихчилар, файласуфлар, исломшунослар, шифокорлар, шунингдек, ННТ вакиллари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Абу Али ибн Сино ҳаёти, илм-фанга қўшган ҳиссаси алоҳида тилга олинди. Тадбирда иштирок этган ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган «Ибн Сино талқинида тарбия ва ахлоқ масалалари» мавзусида тақдимот қилди.