825 йиллик “Саҳиҳи Бухорий” қўлёзмаси
825 йиллик “Саҳиҳи Бухорий” қўлёзмаси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган ҳафталикда Туркиянинг Памуккала университетида топилган Имом Бухорийнинг "Саҳиҳи Бухорий" қўлёзмаси ҳақида сўз борди.
Маълум қилишича, мазкур қўлёзма 825 йиллик тарихга эга бўлиб, Памуккала университети кутубхонасида сақланади. Ушбу нусха дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири саналади.
Шунингдек ҳафталикда Ўзбекистон халқаро маданий мероси ҳафталиги давомида Ўзбекхон Қуръони, Темурийзода малика Шодмалик Султон қўли билан ёзилган Қуръон мусҳафи, Сомонийлар даврига оид Қуръон қўлёзмаси, шунингдек, Бобурийлар даврига оид муҳташам альбом каби ноёб топилмалар ва илмий янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.