2025 - Ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил

2025 - Ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил

 

 uckcavayvav.jpg

      Президент қарори билан 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари белгиланади. Қарорга кўра, 2025 йилда 5,2 миллион аҳоли иш билан банд қилинади.

      2025 йил 1 июлдан “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида субсидия ажратилади.

      Иш тажрибасига эга тадбиркорлик субъектлари ва экспортчи корхоналарни жалб қилган ҳолда аҳолига ижара асосида ажратилган ер участкаларида намунали лойиҳалар доирасида 492 та қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш орқали “компания – кооператив деҳқон хўжалиги” тамойили асосида маҳсулотни узлуксиз етказиб бериш тизими жорий қилинади.

      2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

      2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади. 2025 йил 1 апрелдан 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

      2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

      2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.