20 август - Тадбиркорлар куни
20 август - Тадбиркорлар куни

Ўзбекистонда ҳар йили 20 августда “Тадбиркорлар куни” сифатида нишонланади. Бу сана тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш, ишбилармонларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган.
Мазкур байрам мамлакат Президенти ташаббуси билан 2017 йилда расман белгиланган бўлиб, бу давлатнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган эътиборини яққол намоён этади.
Тадбиркорлик — бу фақатгина шахсий даромад манбаи эмас, балки миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминловчи муҳим соҳа. Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес субъектлари жами иш ўринларининг салмоқли қисмини таъминламоқда. Шу боис, охирги йилларда тадбиркорликни рағбатлантиришга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Солиқ юкини енгиллаштириш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш жараёнларини қисқартириш, электрон лицензиялаш, банк кредитларига кенгроқ йўл очиш, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ва хусусий бизнесга узоқ муддатли ижара асосида бериш шулар жумласидандир.
Президентимизнинг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакиллари мукофотланди.