105 ёшли аёл магистрлик даражасини олди
105 ёшли аёл магистрлик даражасини олди
Иккинчи жаҳон уруши пайтида магистратурани ташлаб кетган калифорниялик аёл 83 йилдан сўнг 105 ёшида магистрлик даражасини олди.
У 1940 йили Стенфорд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олган ва магистрлик диссертацияси устида ишлай бошлаган.
Аёлнинг севгилиси Жорж Ҳислоп Иккинчи Жаҳон урушида хизмат қилишга чақирилгач, улар турмуш қуришга мажбур бўлади ва илмий иш охирига етмай қолади.
Ҳозир Вашингтонда истиқомат қилувчи Виржиния таълим соҳасида фаол бўлиб, маҳаллий мактаб кенгашида хизмат қилади. Шунингдек, у Якима мактаби директорлар кенгашига раислик қилади.