“1000 китоб” лойиҳаси

1000 китоб лойиҳаси

acprcapracprcapr.jpg  

 

     «1000 китоб» лойиҳаси учун менежерлар ишга олиниши эълон қилинди 2025 йилда бадиий ва болалар адабиётлари таржима қилиниши режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа учун контент-менежер ва ташкилий-молиявий менежер изланмоқда. Номзодларга, жумладан, юқори маош таклиф қилинади.

      Ўзбекистонда ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи жаҳонда машҳур бўлган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда шу орқали уларни замонавий илм-фаннинг сўнгги ютуқлари билан яқиндан таништириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил ноябрь ойида Президент қарори билан «Ёшлар учун 1000 китоб» лойиҳаси бошланган эди.

     2024 йил давомида лойиҳа доирасида илмий-оммабоп мавзулардаги дастлабки 50 та китоб инглиз тилидан таржима қилиниб, нашрга тайёрланди.