10 та қўшма саноат ҳамкорлиги
10 та қўшма саноат ҳамкорлиги

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари 10 та қўшма саноат ҳамкорлиги лойиҳалари, жумладан, Тожикистонда мебел ва чарм заводларини очиш, шунингдек, Фарғонада консерва, Сурхондарёда шарбат ишлаб чиқариш заводларини ишга туширди. Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номи берилди. Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 10 та йирик қўшма лойиҳани ишга тушириш маросимида иштирок этди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Улар доирасида Тожикистонда мебел ва чарм маҳсулотлари корхоналарини ташкил этиш, маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўқимачилик қувватларини барпо қилиш, Тошкентда турар жой мажмуаси ва савдо объектларини қуриш ҳамда Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Андижон вилоятида сут маҳсулотлари, Сурхондарё вилоятида эса мева шарбатлари ва металл брикетлар ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.