1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради

1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради

 vpfvpfvpfyvkpfu.jpg

 

     1. Бюджет ташкилотларида ишлайдиган тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, Болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари, болалар санаторияларида ишлайдиган педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади.

     2. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви янада такомиллаштирилади.

     3. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади.

     4. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади

     5. Темир йўлда юк ташиш учун тақдим этилаётган чегирмалар босқичма-босқич бекор қилинади.

     6. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади.

     7. Парранда гўшти импортига берилган имтиёз бекор қилинади.

     8. Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади.

     9. Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади.

     10. Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади.

     11. Заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади.

     12. Овчилик гувоҳномасини олиш учун янги қоидалар жорий этилади.

     13. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини соддалаштирилган ва кенгайтирилган баҳолаш тартиби жорий этилади.

     14. Туроператорлар ва меҳмонхоналарга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади.

     15. «Xotin-qizlar.uz» платформаси доирасида Муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади

     16. Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

     17. Ўқув марказлари рейтинги тузилади.