Зокиржон Фурқат

Зокиржон Фурқат

yvparyfvrpyvpryvapr.jpg 

     Ўзбек халқчил адабиётининг йирик намояндаси, маърифатпарвари, лирик шоири, оташин публицисти Зокиржон Фурқат Қўқон шаҳрида дунёга келган. У маҳалласидаги мактабда таҳсил кўради, айни замонда отаси ёрдамида мустақил мутолаа орқали ўзбек ва форс адабиётининг буюк намояндалари меросини, айниқса, Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганаган, форсий тилни мукаммал ўзлаштираган. Ёш Зокиржон Навоий асарларини шу даражада берилиб мутолаа қиладики, ўзининг гувоҳлигига кўра, буюк шоир ҳатто унинг тушига ҳам киради ва суҳбат асносида шеъриятдан имтиҳон қилиб, ижодий иш учун «оқ фотиҳа» беради. Шу йўсин у Навоий дуосидан руҳланиб болалик йиллардаёқ қўлига қалам олади ва умрининг охиригача ижод билан шуғулланади. Зокиржон ўзи ёзган таржимаи ҳолида қайд этганидек, тўққиз ёшидаёқ қоғоз саҳифасига қуйидаги мисраларни битиб, муаллимининг олқишларига сазовор бўлган.

     Хушнавис котиблар ва мударрислардан хаттотлик санъати ва араб тилидан сабоқлар олган Зокиржон 1873 йилда мадрасага киради. 1875—76 йилларда Қўқон хонлигида юз берган қонли, сиёсий воқеалар муносабати билан мадраса ёпилгач, яна мустақил мутолаа ва ижодий иш билан шуғулланган.

     Фурқат Янги дўкон очади, самоварчилик, мирзолик қилади. Бундай ижтимоий фаолият оддий халқ вакиллари ҳаёти ва орзу-интилишлари билан бевосита танишиш, мустамлака тузуми иллатларини чуқурроқ хис этиш имкониятини беради.

     У саксонинчи йиллар бошларида Қўқонга қайтиб, оила қуради ва асосан ижодий иш билан шуғулланади. Муқимий ва Муҳйи етакчи бўлган Завқий, Нодим, Нисбат, Муҳаййир каби ижодкорлар билан бевосита мулоқотга киришади, улар мунтазам равишда уюштирадиган адабий мажлисларнинг, шеърият кечаларининг фаол иштирокчиларидан бирига айланади. Бу йирик қалам соҳиблари ижодида кейинчалик камол топган ғоявий ва адабий бирлик, улар дунёқарашидаги умумийлик худди шу адабий анжуманларда шакллана борган.

     Фурқат 1889 йили аввалида ўлканинг бош шаҳри Тошкент сафарига чиқиб, Қўқон орқали Хўжандга келади. Бу қадимий маданий шаҳарда Тошхўжа Асирий бошлиқ маҳаллий ижодкорлар, адабиёт мухлислари билан қатор учрашувлар, мушоирлар уюштирган Фурқат, айни замонда шаҳар аҳолисининг яшаш шароити, кундалик ҳаёти, расм-русумлари билан яқиндан танишади.

     1889 йилнинг июни ўрталарида Фурқат Тошкентга келиб, Кўкалдош мадрасаси ҳужраларидан бирига жойлашади. Одатига кўра, бу ерда ҳам маҳаллий зиёлилар билан тез мулоқотга киришади, адабий ҳаётда кўринарли мавқега кўтарила боради.

     Фурқат ҳаётининг Тошкент даври унинг дунёқараши такомилида катта аҳамият касб этди. Чор мустамлакачилик маъмуриятининг марказига айлантирилган Тошкентда шоир кундан-кунга кириб келаётган оврўпоча ҳаёт тарзи билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлди. Янги тарихий шароитда моддий-маданий ҳаёт ва ижтимоий онгда юз берган сезиларли ўзгаришларни мушоҳада этиш, яқин феодал ўтмиш билан таққослаш натижасида Фурқат дунёқарашида жиддий сифат ўзгариши юз берди. Энг муҳими шундаки, бу ҳол унинг ижодида ўз бадиий ифодасини топди — маърифатпарварлик, оврўпоча илм-маданият, фан-техникага хайрихоҳлик шоир асарларининг ғоявий моҳиятига айлана борди.

    1890 йилнинг май, июль ва сентябрь ойларвда «Илм хосияти», «Акт мажлиси хусусида», «Тошкент шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида», шунингдек, уч қисмдан иборат «Виставка хусусида» каби давр адабиётидаги маърифатпарварлик йўналишининг етук намуналари даражасида бўлган асарлари шу газета саҳифаларида дунё юзини кўрди.

     Фурқатнинг Тошкентдаги фаолияти узоққа чўзилмади. У 1891 йил майида Самарқандга жўнайди, шаҳар фозилларидан Мирзо Бухорий ҳовлисида яшаб, қадимий обидалар билан танишади, газетага хабарлар йўллайди. Сўнгра Бухорога ўтади. Июл ойи охирларида эса чет эл саёҳатига чиқиб, Марв-Ашхобод-Боку-Ботуми орқали ноябр ойида Истамбулга боради.

    Шу тариқа шоир ҳаёти, дунёқараши ва ижодида чуқур из қолдирган ватанжудолик бошланади. Истамбулдан Тошкентга йўллаган машҳур «Сабоға хитоб» шеърий мактуби Ватан иштиёқи, соғинчи, айрилиқ азоблари ва ёлғизлик оҳанглари шоир ижодида эндиликда олд ўринга кўтарилганини кўрсатади. Фурқат Истамбулдан Булғория ва Юнонистонга қисқа муддатли саёҳат уюштириб, Болқон ярим оролининг қатор шаҳарларида бўлади. таъсирчан ифодаланган.

Фурқат 1892 йил мартида Истамбулдан Ўрта ер денгизи орақали Арабистонга ўтиб, Маккада ҳаж зиёратини бажо айлаб, Жидда, Мадина шаҳарларида бўлди. Худди шу зиёрат муносабати билан унинг «Ҳажнома» асари майдонга келади. Макка зиёратини тугатгач, Фурқат Бомбейга келиб, Ҳиндистоннинг қатор қишлоқ-шаҳарларига саёҳатлар уюштиради

Мазмунан ҳаётий ва бадиий баркамол лирикаси, маърифатпарварлик йўналишидаги етук асарлари билан, жозибали насри ва жанговар публицистикаси билан XIX аср охири ва XX аср бошларидаги миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган Зокиржон Фурқат 1909 йилда оғир касаллиқдан сўнг вафот этди. Унинг жасади Ёркентнинг Донгдор маҳалласидаги қабристонга қўйилган.