Муҳаммад Исмоил Бухорий

Муҳаммад Исмоил Бухорий

 

vayvayvavyavy.jpg

 

      Ўзининг “Ал жоме ас-Саҳиҳ” асари орқали ҳадисшуносликда инқилоб қилган Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорий ҳижратнинг 194-йили, милодий 810-йилда Бухорода таваллуд топган.

      Бухорийнинг ислом илмига кириб келиши

      Бухорий 11 ёшга етганда ҳадисшуносликни ўрганишни бошлади. Дастлаб Абдуллоҳ Ибн Муборак тўпламини ўзлаштирди. Устозлари унинг зеҳниятидан ҳайратда тушар эди. Чунки у ёддан 70 мингта ҳадисни бемалол айтиб бера оларди. 16 ёшга етганда Қуръонни тўлиқ ёд олади. Шундан сўнг онаси билан Макка шаҳрига жўнаб кетади. Маккада эса Ал Ҳумайдидан шофеийҳамда ҳанбалий мазҳаби асосларини ўрганди. Илк китоби саҳобалар ва тобеинлар ҳаёти ҳақида бўлиб, уни 18 ёшида ёзди.

      У Дамашқ, Бағдод, Басра, Фустот, Ҳумс, Қуддус, Куфа каби ислом оламининг йирик шаҳарларида бўлиб, ҳадисшунослик сирлари билан танишди ва кўплаб ҳадисларни тўплашга муваффақ бўлади. Ал Бухорий ўз хотирасининг кучлилиги билан ҳамиша замондошларини ҳайратда қолдирар эди.

      Бухорийнинг шоҳ асари, шубҳасиз, “Саҳиҳ” тўпламидир. Мазкур китобнинг энг қадимги қўлёзмаси ХВ асрга оид бўлиб, Берлинда сақланади. ХИИИ аср тарихчиси Али ал Юнуний мавжуд тўртта қўлёзма асосида Бухорийнинг “Саҳиҳ” тўпламини кўчирди. Берлинда сақланаётган нусха эса муҳаддис Муҳаммад ал Бадраний томонидан кўчирилган. Мазкур ҳадис тўплами ислом шариатида ҳукмларни олиш учун “Қуръон”дан кейинги ўринда турувчи асосий манба ҳисобланади. Шу сабабли ҳам Имом Бухорийни “муҳаддислар имоми” дейиш урфга кирган

      Бутун дунёга машҳур аллома ҳижрий 256 (мелодий 870) йилда вафот этади.

      Уни катта иззат-икром билан Хартанг қишлоғидаги қабристонга дафн этадилар. Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси ва кўрсатмаси билан Самарқанднинг Хартанг қишлоғида улкан, ҳашаматли Имом ал-Бухорий мажмуаси бунёд этилди. Бугун у барча учун табаррук зиёратгоҳга айланган.