Имом Бухорийнинг илмий сафарлари харитаси яратилади

Имом Бухорийнинг илмий сафарлари харитаси яратилади

 

 yvapyvapyfvafyva.jpg

      Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида “Имом Бухорий – буюк муҳаддис” номли медиалойиҳа ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида алломанинг ҳадис илми ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда унинг илмий сафарлари ҳақида кенг қамровли маълумот берилади.

      Лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири – Имом Бухорийнинг илмий сафарлари харитасини яратишдир. Бу харита орқали унинг бутун ҳаёти давомида илм излаб қилган сафарлари географик жиҳатдан акс эттирилади, шунингдек, устози ва шогирдлари билан боғлиқ жойлар ҳам тизимли равишда ўрганилади.

     Шунингдек Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган махсус видеофильм тайёрланади. Ушбу фильм орқали буюк муҳаддиснинг илмий ютуқлари, ҳадис илмидаги ўрни ва мероси янада яққол намоён этилади.